Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия - Сенегал
23/06 08:00 Иордания - Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Фабрегас «Интер» ярим ҳимоячисини Кроос, Модрич ва Пирло билан бир қаторга қўйди

Баҳо:
+ | -

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас Италия Кубоги яримфиналидан ўрин олган баҳсдан сўнг «Интер» ярим ҳимоячиси Хакан Чалханўғлининг ўйинига юқори баҳо берди.

Туркиялик футболчи жавоб учрашувида иккита гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилиб, баҳс қаҳрамонига айланди. Унинг саъй-ҳаракатлари эвазига «нерадзурри» 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

«Менга Чалханўғлининг ўйини жуда ёқади — у Кроос, Модрич ва Пирлога ўхшайди. Бундай футболчилар дунёда жуда кам. Мен унга чин дилдан қойил қоламан. Хакан бутун жамоанинг ўйин ритмини белгилаб беради», — дея Фабрегаснинг сўзларини келтирмоқда инсайдер Николо Скира.

Маълумот учун, Италия Кубогининг иккинчи финалчиси бугун бўлиб ўтадиган «Аталанта» ҳамда «Лацио» жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг маълум бўлади. Дастлабки баҳсда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган эди.

Киритилди: 09:14, 22.04.2026.
Ўқилди: 950 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик