Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Киву «Интер»нинг муваффақият сирини очиқлади

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби бош мураббийи Кристиан Киву жамоанинг жорий мавсумда ички аренадаги муваффақиятли иштироки омиллари ҳақида тўхталиб ўтди.

«Нерадзуррилар» мавсумни «олтин дубль» билан якунлашга яқин турибди. Сешанба куни миланликлар ўз майдонида «Комо» устидан ғалаба қозониб (жавоб учрашувида 3:2), Италия кубоги финалига йўлланмани қўлга киритишди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Киву жамоадаги муҳитга алоҳида тўхталди:

«Бизнинг сиримиз — жамоавий бирдамликда, клуб ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлашида. Ҳамма ўзига бўлган ишонч қанчалик муҳимлигини тушуниб турибди. Футболчиларимиз бу муваффақиятга лойиқ: улар кўп йиллардан буён юқори чўққида қолишмоқда, лекин ҳамон тинимсиз меҳнат қилишда ва ўз орзулари сари интилишда давом этишяпти», — деди мураббий.

Маълумот учун, А Серияда чемпионлик масаласи яқин вақт ичида ҳал бўлиши мумкин. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Интер» чемпионат тугашига беш тур қолганда иккинчи ўринни бўлишиб турган «Милан» ва «Наполи»дан 12 очкога ўзиб кетган.

Киритилди: 11:33, 22.04.2026.
Ўқилди: 162 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик