Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Нико Гонсалес: «Ўзимизни асосий фаворит деб ҳисоблайман»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумидаги чемпионлик пойгаси борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда City Report нашри хабар бермоқда.

Гонсалеснинг сўзларига кўра, у жамоадошларининг кучига тўлиқ ишонади ва «шаҳарликлар»ни мусобақанинг асосий даъвогари деб билади.

«Мен учун биз — фаворитмиз. Чунки шерикларимга ва бутун жамоага ишонаман. Ҳар доим бизни энг кучли жамоа деб ҳисоблаганман. Менимча, «Арсенал» ҳам ўзини фаворит деб ҳисобламоқда», — деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Манчестер Сити» ўз майдонида «Арсенал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалидаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлган эди. Айни пайтда Хосеп Гвардиола шогирдлари 67 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Микель Артета бошқарувидаги «канонирлар» ҳисобида эса 70 очко мавжуд, бироқ Лондон клуби «Сити»га қараганда битта кўп ўйин ўтказган.

Маълумот учун, бугун, 22 апрель куни «Манчестер Сити» сафарда «Бёрнли» меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да (23 апрелга ўтар кечаси) бошланиши белгиланган.

Киритилди: 11:43, 22.04.2026.
Ўқилди: 559 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик