Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Суперлига. 9-турнинг марказий ўйинига марҳамат!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган баҳслар старт олмоқда. Бугун мухлислар турнинг марказий ўйинига гувоҳ бўлишади. Мазкур баҳсда турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган «Пахтакор» жамоаси бешинчи ўринни эгаллаб турган «Бухоро» клуби меҳмони бўлади.

Ҳар икки жамоа мавсумни яхши бошлади, дейиш мумкин. «Пахтакор» ўзи ўтказган 8 та ўйиннинг 7 тасида ғалаба қозонди. Шунингдек, жамоа сафарда ўтказган барча ўйинларида ғалаба қозонгани эътиборга молик. «Шерлар» сафарда мағлуб этган жамоалар ичида амалдаги чемпион «Нефтчи» ҳам борлиги ушбу ғалабалар нуфузини янада оширади.

Ўз навбатида, «Бухоро» жамоаси ҳам бу йил меҳмон сифатида ўтказган бирорта ўйинида мағлубиятга учрамаган. Александр Хомяков бошқарувидаги клуб жорий мавсум Бухорода кечган ўйинларда «Қўқон-1912», «Қизилқум», «Динамо» каби жамоаларни мағлуб этди. Шунингдек, «Хоразм» жамоаси билан дуранг ўйнади. Шундан хулоса қилиш мумкинки, «Бухоро» ўз майдонида исталган клубга жанг таклиф қила олади.

Бундан ташқари ўтган мавсумда «Бухоро» жамоаси Ўзбекистон кубоги финалида «Пахтакор»га аламли тарзда мағлуб бўлган эди. Шундай экан, бу галги учрашувга уй эгалари юқори мотивация ва реванш олиш кайфияти билан тушишлари табиий.

Хўш, турнинг марказий ўйинида бизни нима кутмоқда? «Пахтакор» сафарда ғалаба қозониб етакчилигини мустаҳкамлайдими ёки «Бухоро» ўз мухлислари қаршисида Кубок финалидаги мағлубият учун реванш оладими?

Бу саволга бугун 20:15 да старт оладиган «Бухоро» — «Пахтакор» ўйини орқали жавоб топамиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 11:48, 22.04.2026.
Ўқилди: 1491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4335]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2352]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2207]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2182]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2055]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1943]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1872]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1501]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1448]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик