Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Камавинга «Алавес» билан ўйиндан сўнг «Реал» мухлисларидан узр сўради

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Ла Лига доирасидаги «Алавес»га қарши учрашувдан сўнг стадионга йиғилган мухлислардан узр сўради. Бу ҳақда Le Journal du Real нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, франциялик футболчи иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушаётган вақтда мадридлик ишқибозлар уни ҳуштаклар билан кутиб олишган. Мухлисларнинг бундай муносабатига Камавинганинг Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида Мюнхенда «Бавария»га қарши кечган баҳсдаги қўпол хатоси сабаб бўлган. Ўша ўйинда ярим ҳимоячининг четлатилишидан сўнг «қироллик клуби» иккита гол ўтказиб юбориб, мусобақа билан хайрлашган эди.

Сешанба кунги учрашув якунлангач, Камавинга бевосита трибуналар олдига бориб, мухлислардан шахсан узр сўраган. Аввалроқ футболчи ижтимоий тармоқлар орқали ҳам жамоадошлари ва ишқибозларга мурожаат қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ўз майдонида «Алавес»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. «Қаймоқранглилар» таркибида голларга Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор муаллифлик қилишди. Бу ғалабадан сўнг Мадрид клуби Ла Лигадаги пешқадам «Барселона»ни таъқиб қилишда давом этмоқда.

Киритилди: 12:08, 22.04.2026.
Ўқилди: 310 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик