Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

"Юве" Левандовскига қанча маош таклиф қилмоқчи экани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби яқин кунларда Роберт Левандовскининг вакиллари билан учрашув ўтказади. Польяк ҳужумчисининг «Барселона» билан шартномаси шу ёзда якунига етади ва футболчи айни дамда фаолиятини давом эттириш учун турли вариантларни кўриб чиқмоқда.

Таниқли инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, «кекса синьора» 37 ёшли юлдузга йиллик 6 миллион евро маош билан бир йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. Ҳозирча ҳужумчи ушбу молиявий шартларга рози бўлиши ёки бўлмаслиги номаълум.

Левандовскига «Ювентус»дан ташқари Саудия Арабистони, Туркия ва МЛС клублари ҳамда Италиянинг бошқа бир гранди — «Милан» томонидан қизиқишлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчининг ўзи маоши камайишига рози бўлган ҳолда «Барселона» билан амалдаги келишувини узайтиришга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ каталонияликларнинг ёзги трансфер режалари ва таркибни ёшартириш сиёсати ҳужумчининг келажагига таъсир қилиши мумкин.

Аввалроқ «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ёзги трансфер ойнасида «аҳмоқона хатолар»га йўл қўймаслиги ва Деку билан биргаликда таркибни кучайтириш устида ишлаётганини таъкидлаган эди.

Киритилди: 12:16, 22.04.2026.
Ўқилди: 954 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик