Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Флик: «Трансфер бозорида аҳмоқона хатоларга йўл қўймаслигимиз керак»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибни кучайтириш эҳтимоли ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Германиялик мутахассиснинг таъкидлашича, клуб айни дамда спорт директори Деку билан биргаликда ишламоқда ва ҳар бир қадамни синчковлик билан ҳисоблаб чиқмоқда.

«Трансфер бозорида тўғри қарорлар қабул қилишимиз шарт, ҳозирда Деку билан шу йўналишда ишлаяпмиз. Биз аҳмоқона хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Жамоамиз ёш ва яхши шаклланган тузилмага эга», — дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтиради манба.

Маълумот учун, «Барселона» айни пайтда Испания Ла Лигаси турнир жадвалида яккапешқадамлик қилмоқда. Каталонияликлар 31 та учрашувда 79 очко жамғаришга муваффақ бўлишган. Эътиборли жиҳати, «кўк-анорранглилар» энг яқин таъқибчиси — Мадриднинг «Реал» клубидан 6 очко олдинда бормоқда ва уларда битта захира ўйини ҳам мавжуд.

Киритилди: 11:29, 22.04.2026.
Ўқилди: 677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик