Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Майнунинг маоши бир неча бараварга ошади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Кобби Майну билан ҳамкорликни узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Tribal Football нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар маош миқдори сезиларли даражада оширилган янги узоқ муддатли шартнома имзолаш устида ишлашмоқда. Қайд этилишича, 21 ёшли ярим ҳимоячининг иш ҳақи янги келишувга кўра бир неча баробарга кўпайиши кутилмоқда.

Майнунинг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt портали иқтидорли футболчининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳолаган.

Маълумот учун, Кобби Майну Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 23 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Аввалроқ «МЮ»нинг бошқа бир ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешга Туркиянинг «Галатасарой» клубидан жиддий қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 12:18, 22.04.2026.
Ўқилди: 466 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик