Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Артета «Реал» ҳимоячисини «Арсенал»га таклиф қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби чап қанот ҳимоячиси Альваро Каррерас Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқишлари доирасига тушди. 23 ёшли футболчининг трансферига «канонирлар» устози Микель Артетанинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

El Nacional нашрининг хабар беришича, Артета испаниялик латераль Лондон жамоасида «Реал»дагига қараганда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишига ишонмоқда. «Арсенал» раҳбарияти бўлажак трансфер ойнасида мудофаанинг чап қанотини кучайтиришни асосий мақсад қилиб белгилаган.

Маълумот учун, Альваро Каррерас ўтган йилнинг июль ойида 50 миллион евро эвазига «Бенфика»дан Мадрид клуби сафига келиб қўшилган эди. Transfermarkt портали футболчининг айни дамдаги бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Ҳимоячининг «қироллик клуби» билан амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «Арсенал» АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, бироқ «Манчестер Сити» уларни таъқиб қилишда давом этмоқда. «Реал» эса Ла Лигада «Барселона»дан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:20, 22.04.2026.
Ўқилди: 955 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик