Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Энцо Мареска даврида ҳам бундай бўлмаган: «Челси»нинг ҳужумдаги самарадорлиги нолга яқинлашди

Баҳо:
+2 | -

Лондоннинг «Челси» клуби Англия Премьер-лигаси доирасида «Брайтон»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг танқидлар марказида қолмоқда. «Чайкалар» ҳар жабҳада лондонликлардан устун келишгани ўйиндаги ҳисобда ҳам ўз аксини топди.

The Touchline нашрининг қайд этишича, учрашувнинг биринчи бўлими якунларига кўра, «Челси»нинг кутилаётган голлар кўрсаткичи (xG) бор-йўғи 0,04ни ташкил этган. Бу жамоанинг собиқ бош мураббийи Энцо Мареска давридаги 114 та ўйиннинг ҳеч бирида кузатилмаган энг паст натижадир.

Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис Энцо Мареска бир ярим йиллик фаолиятдан сўнг, жорий йилнинг 1 январь куни истеъфога чиқарилган эди. Унинг ўрнини 6 январь куни Лиам Росеньор эгаллаган.

Айни пайтда «аристократлар»нинг аҳволи ҳавас қиларли даражада эмас: жамоа АПЛ доирасида кетма-кет 5 та ўйинда мағлубиятга учради. Ушбу баҳслардаги тўплар нисбати эса 0:11 ни ташкил этмоқда.

Киритилди: 12:58, 22.04.2026.
Ўқилди: 859 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4047]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3979]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3421]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3380]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3135]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2370]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2153]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2132]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1987]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик