Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Арбелоа «Реал» футболчиларидан интизомни кучайтиришни талаб қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоанинг ички интизоми ва ўйинларга бўлган муносабати борасидаги муаммоларга яна бир бор тўхталди.

Сешанба куни «қаймоқранглилар» ўз майдонида «Алавес» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, майдонда унчалик ишончли ўйин кўрсата олишмади. Madrid Universal нашрининг хабар беришича, Арбелоа учрашувдан сўнг футболчиларга қатъий огоҳлантириш берган.

«Менинг жамоага йўллаган мурожаатим жуда оддий ва тушунарли. «Реал»да ўз талаблари ва жиддий масъулият бор. Агар кейинги мавсумда зафар қучишни истасак, яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар талайгина. Энг аввало, интизом даражасини оширишимиз шарт. Жамоа рақибнинг кимлиги ва ўйиннинг аҳамиятидан қатъи назар, ўз олдига максимал талабларни қўйиши лозим», — деди мутахассис.

Киритилди: 13:05, 22.04.2026.
Ўқилди: 516 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик