Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Арбелоа Камавингага нисбатан бўлаётган ҳуштакларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинганинг манзилига мухлислар томонидан бўлаётган эътирозларга тўхталди.

Сешанба куни Ла Лига доирасида кечган «Алавес»га қарши баҳсда «Сантьяго Бернабеу» стадионига йиғилган ишқибозлар захирадан майдонга тушган франциялик футболчини ҳуштаклар билан кутиб олишди. Мухлисларнинг бундай норозилигига Камавинганинг яқинда Чемпионлар лигаси чорак финалида «Бавария»га қарши ўйинда четлатилгани ва шу сабабли жамоанинг мусобақадан чиқиб кетгани сабаб бўлган эди.

Арбелоа матбуот анжуманида футболчисини қўллаб-қувватлади:

«Камавинга ёш бўлишига қарамай, кучли характерга ва катта тажрибага эга. Бизга унинг ёрдами керак бўлганда, у ҳар доим жангга киришга тайёр. Эдуардо «Реал» учун муҳим футболчи бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Майдонда қанча вақт ҳаракат қилишидан қатъи назар, у доим жамоага фойда келтиради. У мураббийлар штаби ва бутун клубнинг ишончига сазовор бўлган. Ишончим комил, мухлислар ҳам унга ишонишади», — деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, «Алавес»га қарши ўйиндан сўнг Камавинга стадион трибуналари олдига бориб, мухлислардан шахсан узр сўраган эди. 

Киритилди: 13:08, 22.04.2026.
Ўқилди: 474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик