Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Opta: АПЛ чемпионлик пойгасидаги энг омадсиз жамоалар рейтинги эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби Англия Премьер-лигаси тарихида турнир жадвалида энг узоқ вақт пешқадамлик қилиб, якунда чемпионликка эриша олмаган жамоага айланди. Бу ҳақда Opta статистик компанияси тақдим этган маълумотлар далолат бермоқда.

Микель Артета шогирдлари 2022/23 йилги мавсумда рекорд даражада — 248 кун давомида биринчи ўринни эгаллаб туришган, бироқ якунда маррага иккинчи бўлиб етиб боришган эди.

Рейтингнинг иккинчи поғонасидан 1995/96 йилги мавсумда 212 кун пешқадамлик қилган «Ньюкасл» жой олган. Кучли учликни яна «Арсенал» якунлаб бермоқда — лондонликлар жорий мавсумда ҳам аллақачон 200 кундан бери жадвал юқорисида туришибди, аммо чемпионлик масаласи ҳамон сўроқ остида қолмоқда.

Шунингдек, рўйхатдан қуйидаги натижалар ҳам жой олган:

  • «Манчестер Юнайтед» (1997/98) — 187 кун (якунда 2-ўрин);

  • «Арсенал» (2007/08) — 156 кун (якунда 3-ўрин);

  • «Ливерпуль» (2018/19) — 141 кун (якунда 2-ўрин).

Эслатиб ўтамиз, айни дамда «Арсенал» турнир жадвалида биринчи ўринда бораётган бўлса-да, «Манчестер Сити» уларни изма-из таъқиб қилмоқда. Агар «шаҳарликлар» бугун «Бёрнли»ни мағлуб этишса, очколар бўйича «канонирлар»га етиб олишади.

Киритилди: 13:23, 22.04.2026.
Ўқилди: 969 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик