«Манчестер Сити» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни истайди. Бу ҳақда El Chiringuito хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, «Барселона» 31 ёшли португалиялик учун фаолиятини давом эттиришдаги устувор вариант ҳисобланади. Аввалроқ хавбек жорий мавсум якунланганидан сўнг «Манчестер Сити»ни эркин агент сифатида тарк этишини эълон қилган эди.
Ушбу мавсумда Силва барча турнирларни ҳисобга олганда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Хабар қилинишича, Силвага «Ювентус» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда, бироқ Турин клуби футболчининг молиявий талабларини қондира олмайди.













