Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзбекистон хоккей терма жамоаси 2027-йилги ЖЧда ҳам маҳаллийлаштирилган ўйинчилар хизматидан фойдаланади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон спорт фуқаролигига эга бўлган ва терма жамоага Жаҳон чемпионатининг учинчи дивизиони “А” гуруҳига йўл олишда ёрдам берган маҳаллийлаштирилган хоккейчилар 2027-йилда ҳам жамоа сафида майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон хоккей федерацияси вице-президенти Баҳодир Ғофуров ТАССга берган интервюсида маълум қилган.

19-апрель куни Ўзбекистон терма жамоаси Гонконг устидан 9:4 ҳисобида ғалаба қозониб, учинчи дивизион “Б” гуруҳи ғолибига айланди. Эндиликда жамоа 2027-йилда иккинчи дивизионнинг “Б” гуруҳи йўлланмаси учун учинчи дивизионнинг “А” гуруҳида баҳс олиб боради.

Турнирнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатидаги дастлабки бешта ўринни Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари эгаллади. Вадим Кравченко 35 очко (19+16) билан энг самарали ўйинчи бўлди. У якунда мусобақанинг энг яхши хоккейчиси деб топилди.

“Келаси йили ушбу тажрибали йигитлар камида Жаҳон чемпионатида ўйнайди. Тўғрисини айтсам, ёшларни тайёрлаш масаласида бироз хавотир бор. Ўринбосарлар тайёрлаш кераклиги тушунарли, аммо жамоа даражасини ушлаб туриш учун яна бир муддат хоккейчиларни маҳаллийлаштиришга тўғри келади. Юқори дивизионларда иштирок этиш жамоа савиясига нисбатан юқори талаблар қўйишини яхши англаймиз”, дейди Ғофуров.

Шунингдек, вице-президент бир қатор истиқболли маҳаллий ўйинчиларни ҳам санаб ўтган:

“Бир неча йилдан буён яхши савияда ўзини кўрсатиб келаётган, Чехия ёшлар лигасида иккинчи мавсумини ўтказаётган Жасурбек Рустамхонов бор, у бунгача “Ҳумо” асосий жамоасининг энг ёш ўйинчиси эди. Салоҳиддин Азимов, Алберт Дадахўжаев, Тимур Тиллахўжаев, яхши ҳимоячи Диёрбек Ҳусанбоев бор, яна сафга қўшилиш арафасида турган ўйинчиларимиз ҳам мавжуд”.

Ғофуров ўзбекистонлик хоккейчилар учун кучли лигаларда ўйин амалиёти етишмаётганини айтиб ўтган.

“Маҳорат борасида маҳаллийлаштирилган спортчилар билан солиштирганда фарқ ҳали ҳам сезиларли, техника ва конки учишда камчиликлар бор, бироқ сўнгги икки йилда бу ёшлар жиддий ўсишга эришди, шунинг учун ҳам терма жамоадан жой олган. Уларнинг кўпчилигига рақобатбардош чемпионатларда ўйин амалиёти етишмаяпти. Идеалда бу Қозоғистон Пролигаси ёки ёшлар хоккей лигаси даражасидаги жамоа бўлиши керак. Шунда биз ёш ўйинчиларни чиниқтириш ва ўйин амалиётини ошириш масаласини ҳал қилган бўлардик”, дейди федерация вице-президенти.

Маълумот учун, Нормундс Сеейс бошқарувидаги Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 3-дивизион “Б” гуруҳидаги барча ўйинларда ғалаба қозониб, биринчи ўринни эгаллади ва бу натижа эвазига “А” гуруҳига йўлланмани қўлга киритди. Ўтган йилнинг апрель ойида жамоа Ереванда тўртинчи дивизион ғолиби бўлган эди. Ўзбекистон Халқаро хоккей федерациясига 2019-йилда қабул қилинган.

Мусобақада рақиб дарвозаларига 97 та шайба киритган Ўзбекистон ушбу дивизионнинг “Б” гуруҳида гол уриш бўйича янги рекорд ўрнатди.

2027-йилда Ўзбекистон терма жамоаси учинчи дивизионнинг “А” гуруҳида Тайван, Мексика, Босния ва Герцеговина, ЖАР ҳамда Таиланд жамоалари билан куч синашади. “А” гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаган Туркманистон терма жамоаси эса 2027-йилда ўз юришини “Б” гуруҳида давом эттиради.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 14:31, 22.04.2026.
Ўқилди: 673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4308]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3851]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2335]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2196]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2169]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2045]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1937]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1855]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1494]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик