Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Робсон «Юнайтед» раҳбариятига маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» собиқ сардори Брайан Робсон жамоа бошқарувини вақтинчалик ўз қўлига олган Майкл Кэррикнинг фаолияти ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, Майкл ҳозирги вақтда ишни аъло даражада уддалади. У жамоани қабул қилиб олган нуқта билан ҳозирги ҳолатни солиштирсак, катта фарқни кўрамиз. Энди Кэррикнинг олдида битта вазифа бор — бошлаган ишини охирига етказиш ва жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқиш. Агар у буни уддаласа, «Манчестер Юнайтед» унга камида икки йил имконият бермаслиги учун бирорта сабаб кўрмаяпман», — деди Робсон.

Афсонавий футболчи инглиз мутахассисларига катта клубларда кам имконият берилишини танқид қилар экан, жамоа таркибига ҳам тўхталиб ўтди:

«Мен доим айтганман: агар буюк жамоа тузмоқчи бўлсангиз — буюк ўйинчиларни сотиб олинг. Ўртамиёна жамоа учун ўртамиёна футболчилар кифоя. Агар таркибга кучсиз ижрочиларни йиғсангиз, АПЛдан тушиб кетасиз».

Маълумот учун, Майкл Кэррик январь ойида Рубен Аморим истеъфосидан сўнг жамоани қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида «қизил иблислар» сезиларли даражада ўсишга эришди. Айни дамда «Манчестер Юнайтед» АПЛ турнир жадвалида 33 турдан сўнг 58 очко билан 3-ўринда бормоқда ва ЕЧЛ йўлланмаси учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.

Киритилди: 18:00, 22.04.2026.
Ўқилди: 477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик