Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Суперлига. «Машъал»да 9-мағлубият: «Сурхон» камбэк эвазига ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 9-турида Термизда ўтган «Сурхон» — «Машъал» учрашуви драматик сценарий асосида кечди. Майдон эгалари иккинчи бўлим сўнггида камбэк амалга ошириб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда «Сурхон» фаолроқ ҳаракат қилди ва бир қатор хавфли вазиятлар яратди. Стефан Чинеду, Абдуллажонов ҳамда бошқа футболчиларда имкониятлар бўлди, аммо гол урилмади. Меҳмонлар ҳам қарши ҳужумларда хавфли ҳаракат қилди, бироқ дарвозабон ишончли ўйнади.

Иккинчи таймда эса ҳисоб очилди. 60-дақиқада VAR орқали белгиланган пенальтини Самандар Очилов аниқ ижро этиб, «Машъал»ни олдинга олиб чиқди — 0:1.

Шундан кейин «Сурхон» ҳужумларни кучайтирди. 83-дақиқада Стефан Чинеду ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Ушбу голдан кейин майдон эгалари руҳланиб кетди ва босимни янада оширди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида эса ҳал қилувчи эпизод юз берди. 90+1-дақиқада захирадан тушган Камрон Юсупов жамоасини олдинга олиб чиқиб, «Сурхон»га ғалабани тақдим этди — 2:1.

Шу тариқа, «Сурхон» иродали ўйин намойиш этиб, мухлисларини қувонтирди ҳамда ўз очколарини 11 очкога етказиб, 9-ўринга кўтарилиб олди.

"Машъал" эса кетма-кет тўққизинчи мағлубият туфайли ноль очко била энг сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 9-тур
22 апрель 2026 йил. Термиз
«Сурхон» — «Машъал» 2:1 (0:0)
Голлар: Самандар Очилов 60, пен. (0:1), Стефан Чинеду 83 (1:1), Камрон Юсупов 90 (2:1)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:18, 22.04.2026.
Ўқилди: 933 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик