Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Челси» вингери Эстевао жароҳат туфайли Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Челси» вингери Эстевао Англия Премьер-лигасининг 32-тури доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда жароҳат олди.

The Athletic нашрининг хабарига кўра, ушбу жароҳатдан сўнг футболчининг Жаҳон чемпионатидаги иштироки катта сўроқ остида қолмоқда. Бразилиялик иқтидорга тўртинчи даражали тизза ости пайлари жароҳати ташхиси қўйилган. Бундай турдаги шикастланишдан тикланиш учун одатда уч ойдан олти ойгача вақт талаб этилади, бу эса унинг 11 июнда бошланадиган мундиалгача сафга қайтишини деярли имконсиз қилиб қўяди.

Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026даги илк ўйинини 13 июнь куни Марокашга қарши ўтказади.

Жорий мавсумда Эстевао «Челси» учун барча турнирларда 36 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Бразилия терма жамоасида эса 11 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уришга улгурган эди.

Киритилди: 20:50, 22.04.2026.
Ўқилди: 829 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик