Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Канисарес Карвахаль ҳақида: «Реал» афсонаси Арбелоа томонидан бундай муносабатга лойиқ эмас»

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» собиқ дарвозабони Сантьяго Канисарес «Алавес»га қарши ўйинда (2:1) Дани Карвахални захирада қолдиргани учун Альваро Арбелоани кескин танқид қилди.

«Карвахаль — «Реал» афсонаси. Агар у жароҳат олган бўлса ёки спорт формасида бўлмаса ҳам... Майли, уни майдонга туширишсин ва буни ҳамма кўрсин. Дани Карвахаль «Реал» учун шунчалик муҳим фигураки, унга нисбатан заррача бўлса-да адолат ва инсоф кўрсатиш керак эди.

Биз бу воқеанинг тафсилотларини билмаймиз. Балки бу унинг мураббий билан муносабатлари ёки шартномаси тугаётгани билан боғлиқдир... Лекин Карвахаль каби юқори калибрли футболчининг бу мавсумда ўйин амалиётига эга бўлмаётгани — бу ҳурматсизлик. Бечора. Карвахаль Арбелоа томонидан бундай муносабатга лойиқ эмас! У бунга лойиқ эмас.

Бу мураббийнинг адоватими ёки бошқа нарсами, билмайман. Чунки ўз вақтида Карвахаль ҳимояда унинг ўрнини эгаллаб, унга: «Ўз жойингга қайт, чунки бу ерда мен ўнг қанот ҳимоячиси бўламан ва сендан кўра ёрқинроқ ўйнайман», деган эди», — деди Канисарес COPE Tiempo de Juego дастурида.

Киритилди: 21:23, 22.04.2026.
Ўқилди: 888 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5583]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4237]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3594]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3237]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3193]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3072]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2715]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2439]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2426]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2406]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик