Кириш Регистрация

Френки де Йонг «Барселона» рекордчисига айланди

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг клуб тарихида энг кўп ўйин ўтказган нидерландиялик футболчига айланиб, янги рекорд ўрнатди.

«Кўк-анорранглилар» сафида кўплаб буюк нидерландиялик юлдузлар тўп сурган бўлса-да, эндиликда мутлақ рекорд де Йонгга тегишли. Ла Лига доирасидаги «Сельта»га қарши баҳс хавбек учун каталонияликлар либосидаги барча мусобақалардаги 293-ўйин бўлди. Шу тариқа, у аввалги рекордчи Филипп Кокуни ортда қолдирди.

Эътиборлиси, Кокунинг ўзи ушбу учрашувга ташриф буюрди ва Френкини шахсан табриклаб, унга 293 рақами туширилган махсус футболкани совға қилди. Френки де Йонг 2019 йилнинг ўрталарида Амстердамнинг «Аякс» клубидан «Барселона»га кўчиб ўтган эди. Шу йилнинг май ойида футболчи 29 ёшини қарши олади.

Киритилди: 09:08, 23.04.2026.
Ўқилди: 1266 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5771]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3374]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2983]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2650]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2095]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2007]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1906]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1862]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [1842]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1794]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик