Кириш Регистрация

Флик де Йонгнинг рекордига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг янги натижасига муносабат билдирди. 28 ёшли футболчи каталонияликлар сафида майдонга тушиш бўйича нидерландиялик легионерлар ўртасида мутлақ рекордчига айланди ва бу борада афсонавий Филипп Кокуни ортда қолдирди.

Айни дамда хавбек ҳисобида "кўк-анорранглилар" либосида ўтказилган 293 та учрашув мавжуд.

"Френки ўз ютуғидан жуда хурсанд — бу у учун ҳақиқатан ҳам қадрли. Албатта, у ажойиб футболчи. У майдонга тушган вақтда жамоага қанчалик катта фойда келтира олишини ҳамма кўрди. У биз учун муҳим ижрочи ҳисобланади", — дея Фликнинг сўзларини келтирмоқда BarcaTimes.

Эслатиб ўтамиз, Френки де Йонг "Барселона" сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Киритилди: 10:40, 23.04.2026.
Ўқилди: 881 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик