Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания 2-1 Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

Стоунснинг вазиятини А Серия грандлари кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Жон Стоунс жорий мавсум якунлангач, катта эҳтимол билан жамоани тарк этади. Англиялик футболчининг амалдаги шартномаси июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етади ва «шаҳарликлар» раҳбарияти ҳамкорликни узайтиришни режалаштирмаяпти.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, Стоунснинг хизматлари «Ювентус» ва Италиянинг бошқа гранд клубларига таклиф қилинган. «Кекса синьора» вакиллари футболчининг маҳоратини юқори баҳолашса-да, унинг тез-тез жароҳат олиши номзод борасида иккиланиш пайдо қилмоқда. Шунингдек, Стоунс учун яна бир вариант сифатида «Милан» клуби тилга олинмоқда.

Май ойида Жон Стоунс 32 ёшни қарши олади. У ўн йилдан бери «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 12:04, 23.04.2026.
Ўқилди: 471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик