Кириш Регистрация

Нури Шаҳин Гюлерни қандай қилиб «Боруссия»га чақирганини сўзлаб берди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби собиқ бош мураббийи Нури Шаҳин Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлерни ўз жамоасига жалб қилишга урингани ҳақида сўзлаб берди.

Ёш турк футболчиси «Фенербахче»дан «қироллик клуби»га ўтганидан кейинги илк мавсумида майдонга кам тушган бўлса-да, ижарага кетишни истамаган эди.

«Мен Гюлерни ўз жамоамда — «Боруссия»да кўришни жуда хоҳлагандим ва уни кўндиришга чиндан ҳам ҳаракат қилдим. У эса: «Нима бўлишидан қатъи назар, мен «Реал» асосий таркибидан жой оламан», деб жавоб берди. Унинг бу қарори менга жуда ёқди. Кўриб турганимиздек, у ҳақиқатан ҳам асосий таркибга кира олди», — дея Madrid Zone Шаҳиннинг сўзларини келтиради.

Арда Гюлер 2023 йилнинг ёзидан буён «қаймоқранглилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Февраль ойида у 21 ёшга тўлди.

Киритилди: 12:54, 23.04.2026.
Ўқилди: 675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик