Кириш Регистрация

«Барселона» ва Хитой ўртасидаги тушунмовчилик: Тайвань байроғи туширилган сурат ўчириб ташланди

Баҳо:
+3 | -

«Барселона» клуби ўз экипировкасидаги болалар Тайвань байроғини кўтариб тушган фотосуратни ўчириб ташлади, деб хабар бермоқда Marca.

Ушбу пост «Барса»нинг халқаро академияси билан боғлиқ аккаунтда пайдо бўлган ва Хитойда кескин салбий муносабатга сабаб бўлган.

Клуб Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида баёнот бериб, юзага келган «эҳтимолий ноқулайликлар» учун узр сўради ва келгусида бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун зарур чоралар кўрилганини маълум қилди.

«Барселона» тушунтиришича, Тайвань байроғи туширилган сурат жойлаштирилган саҳифа учинчи томон — «Barça Academies» томонидан бошқарилган ва мазкур контент аллақачон олиб ташланган. Шунингдек, воқеа тафсилотларини ўрганиш учун ички суриштирув ишлари бошлангани таъкидланди.

Клубнинг аниқлик киритишича, ушбу тасвир 2025 йилги «Asia-Pacific Cup» ёшлар турнирига тегишли бўлган.

Киритилди: 13:52, 23.04.2026.
Ўқилди: 1187 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик