Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Френки де Йонг: «Мен учун «Барселона»дан яхшироқ клуб йўқ»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг клубга бўлган муносабати ҳақида гапириб берди.

«Мен учун «Барселона»дан яхшироқ клуб йўқ. Болалигимдан шу ерда бўлишни орзу қилганман, бу ердаги оилавий ҳаёт эса идеал даражада. Бошқа бирор жойга ўтиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман», — деди де Йонг.

Нидерландиялик футболчи, шунингдек, 2024 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган матбуот анжумани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Ўшанда у ўзининг клубдан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар учун ОАВни ёлғончиликда айблаган эди.

«Ҳа, мен буни қилганман, чунки бу нарса «Барселона» мухлисларига таъсир қила бошлаганди. Кўчада одамлар менга шу ҳақида гапиришди. Бу жуда катта салбий таъсир кўрсата бошлади.

Журналистлар сиз ҳақингизда ёзадиган нарсалар бошқалар сизни қандай қабул қилишига кучли таъсир қилишига аминман. Шу сабабли, бунга қарши қатъий фикр билдиришни лозим деб топдим», — дея таъкидлади де Йонг.

Киритилди: 17:28, 23.04.2026.
Ўқилди: 700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик