Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Сандерленд» раҳбарияти Ле Бриснинг келажаги бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

«Сандерленд» 2025/26 йилги мавсум якунида бош мураббий Режис Ле Брис билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Ҳаттоки у жамоани еврокубокларга олиб чиқа олмаса ҳам, ўз лавозимида қолади, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Манбага кўра, 50 ёшли француз «Сандерленд» раҳбариятининг тўлиқ қўллаб-қувватлашига эга. Унга 2026/27 йилги мавсумда ҳам жамоани бошқариш ишониб топширилмоқда.

«Сандерленд» аллақачон келаси мавсум учун Премьер-лигадаги ўрнини нақд қилиб бўлган, еврокубокларга йўлланма олиш учун эса математик имкониятлар ҳамон сақланиб қолмоқда.

Ле Брис «Сандерленд»да 2024 йилнинг июлидан бери ишлаб келмоқда ва унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Мураббий қўл остида жамоа 88 та ўйинда 37 та ғалабага эришди, 24 бор дуранг ўйнади ва 27 та мағлубият қайд этди.

Киритилди: 19:28, 23.04.2026.
Ўқилди: 698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик