«Барселона» ва Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Френки де Йонг ўз миллий жамоасини ЖЧ-2026 фаворити деб ҳисобламаслигини маълум қилди.
«Мен Нидерландияни Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрмаяпман. Менимча, биз фаворит давлатлардан бир поғона пастроқдамиз.
Биз Жаҳон чемпионатида зафар қучишимиз мумкин. Агар Аргентина билан яна тўқнаш келсак, ажойиб бўларди. Сўнгги ўйинимиз ўзига хос кечган эди. Бироқ бу ҳақида кўп гапириб ўтирмайман, уларни қўшимча руҳлантириб (мотивация бериб) қўйишни истамайман», — деди де Йонг.













