«Бавария» «Ньюкасл» вингери Энтони Гордонни сотиб олиш имкониятини жиддий равишда кўриб чиқмоқда. 25 ёшли футболчига Премьер-лига грандлари ҳам даъвогарлик қилмоқда, бу эса мюнхенликларнинг ишини қийинлаштиради.
Шунга қарамай, Bild нашрининг хабарига кўра, «Бавария»нинг аниқ режаси бор: клуб аввал Гордоннинг ўзини кўндириб, кейин «қарғалар» томонидан белгиланган нархни тушириш учун қулай позицияга эга бўлмоқчи. Германия чемпионлари раҳбарияти футболчи учун 75 миллион фунт стерлинг (тахминан 86,5 миллион евро) ёки шунга яқин маблағ таклиф қилиш ниятида эмас.
Transfermarkt портали Энтони Гордоннинг қийматини 60 миллион еврога баҳолаган. Жорий мавсумда футболчи «Ньюкасл» сафида барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













