Кириш Регистрация

«Реал» ўз тарбияланувчисини сотишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Рауль Асенсио шу ёзда сотиб юборилиши мумкин. «Қироллик клуби» 23 ёшли ўз тарбияланувчисига эндиликда ишонч билдирмаяпти ва бўлажак трансфер ойнасида у билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда El Mundo нашрига таяниб Transfer News Live хабар бермоқда.

Испаниялик футболчининг ўзи эса жамоадан кетишни истамаяпти. Рауль Асенсионинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳолаган.

Жорий мавсумда ҳимоячи «қаймоқранглилар» сафида барча мусобақаларда жами 31 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда битта голли узатмани ёзиб қўйди.

Киритилди: 09:59, 24.04.2026.
Ўқилди: 944 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3928]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3592]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3496]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3381]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2997]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2189]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2176]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2068]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1973]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик