Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Габриэль Жезус Анчелотти уни ЖЧ-2026 га чақиришидан умидвор

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Габриэль Жезус бўлажак Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси таркибидан жой олиш умидини ҳали узгани йўқ.

«Тўпчилар» ҳужумчисининг мундиалда иштирок этиш имкониятлари паст баҳоланмоқда, чунки у тез-тез жароҳат олади ва клубда мунтазам ўйин амалиётига эга эмас. Шунга қарамай, футболчининг ўзи Карло Анчелотти унга мурожаат қилиши мумкинлигига ишонмоқда.

«Мен клубда кам ўйнадим, бу эса вазиятни жиддий равишда қийинлаштиради, чунки мунтазам майдонга тушиб, гол ураётган бошқа футболчилар жуда кўп. Аммо мен ўзимга ва қобилиятларимга ишонаман. Охиригача умид қиламан. Мендан кўра кўпроқ имкониятга эга номзодлар борлигини биламан, лекин зарурат туғилганда, менимча, менинг исмим ҳам рўйхатда бўлади», — деди Жезус Globo Esporte нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоалари билан куч синашади.

Киритилди: 10:05, 24.04.2026.
Ўқилди: 625 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик