Кириш Регистрация

Доку мавсум якуни ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» вингери Жереми Доку мавсумнинг ҳал қилувчи палласи олдидан ўз кайфияти билан ўртоқлашди. «Шаҳарликлар» яқингача 9 очко ортда қолаётган бўлса-да, Премьер-лига турнир жадвалида «Арсенал»дан ўзиб кетишга муваффақ бўлишди.

Шунингдек, Хосеп Гвардиола жамоаси Англия Кубогида ҳам ғолибликка даъвогарлик қилмоқда — ярим финалда улар «Саутгемптон»га қарши майдонга тушишади.

«Мен Англия Кубоги ва Премьер-лигада ғолиб чиқишни истайман. Илгари Англия чемпиони бўлганман, аммо мотивациям пасайгани йўқ — доим ғалаба қозонишни хоҳлайман. Ғалабалардан чарчаб қолмайсан. Нимага эришган бўлсанг ҳам, сенга доим камидек туюлаверади», — дея журналист Джереми Кросс Докунинг сўзларини келтирмоқда.

«Саутгемптон»га қарши ярим финал учрашуви шу шанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 11:12, 24.04.2026.
Ўқилди: 517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик