Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Киз: «Артета яна иккинчи бўлса, уни истеъфога чиқариш керак»

Баҳо:
+ | -

Машҳур шарҳловчи ва телебошловчи Ричард Кизнинг фикрича, Микель Артета ўз лавозимини сақлаб қолиши учун Лондоннинг «Арсенал» клуби билан албатта соврин ютиши шарт.

«Канонирлар» Премьер-лигада ишонч билан пешқадамлик қилаётган эдилар, бироқ устунликни бой бериб қўйишди — эндиликда улар қўшимча кўрсаткичлар бўйича «Манчестер Сити»дан ортда қолишмоқда.

Чемпионлар лигасида эса пойтахт жамоаси ярим финалгача етиб борди ва у ерда Мадриднинг «Атлетико» клуби билан тўқнаш келади.

«Агар «Арсенал» яна иккинчи ўринни эгалласа, Артета учун ягона имконият Чемпионлар лигасидаги ғалаба бўлади. Аммо мен уларни бу даражада кучли деб ўйламайман. Улар «ПСЖ»дан яхшироқми? «Бавария»дан-чи? Артета навбатдаги бор иккинчи бўлиб, ўз ишида қолиши мумкин эмас. Шунчаки мумкин эмас! Агар клуб раҳбарлари ҳозир янги мураббий тайинлаш ҳақида ўйлашаётган бўлмаса, демак, улар ўз ишини ёмон бажаришмоқда», – деди Киз Mirror Football нашрига берган интервьюсида.

Микель Артетанинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 13:26, 24.04.2026.
Ўқилди: 695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик