Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Манчестер Сити» Энцо Мареска билан музокара ўтказмоқда

Баҳо:
+ | -

«Челси» собиқ бош мураббийи Энцо Мареска «Манчестер Сити» бошқарувини қўлга олиш борасида Хосеп Гвардиоланинг ўрнини босишга асосий номзод бўлиб турибди.

The Guardian нашрининг ёзишича, Мареска ва «Манчестер Сити» раҳбарияти ўртасида аллақачон музокаралар бошланган ва уларни «ижобий» деб тавсифлаш мумкин. Шу билан бирга, «шаҳарликлар» раҳбарияти Гвардиоланинг клубдаги 10 йиллик фаолиятидан сўнг эҳтимолий кетишига тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мареска илгари «Сити»да Гвардиола билан бирга ишлаган, шу боис клуб ички муҳитини жуда яхши билади. Жорий мавсумда италиялик мутахассис «Челси»ни бошқарган эди, бироқ 1 январь куни истеъфога чиқарилди. Мана уч ойдан ортиқ вақтдирки, Мареска ҳеч қайси клубда ишламаяпти. Таъкидланишича, «Сити» ва Мареска ўртасидаги музокаралардаги асосий тўсиқ — мураббийнинг «Челси» олдидаги эҳтимолий шартномавий мажбуриятлари бўлиши мумкин.

Киритилди: 13:36, 24.04.2026.
Ўқилди: 1196 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик