Кириш Регистрация

Эксперт: «Арсенал» «Ньюкасл»ни икки тўп фарқи билан мағлуб этади»

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 34-тури доирасидаги ўз майдонида кечадиган баҳсда Лондоннинг «Арсенал» жамоаси «Ньюкасл» билан тўқнаш келади. «Тоттенхэм»нинг собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко бўлажак ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Арсенал» кўпроқ иштиёқ билан ҳаракат қилади, улар охиригача боришлари ва «Манчестер Сити»нинг хато қилишини кутишлари керак. Бу ерда ҳамма нарса мантиқан майдон эгаларининг ғалабасига ишора қилмоқда, эҳтимол иккита тўп фарқи билан», — деди эксперт.

«Арсенал» ва «Ньюкасл» ўртасидаги учрашув бугун, 25 апрель куни Лондоннинг «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.

«Тўпчилар» Англия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди, «қарғалар» эса 14-поғонадан жой олган.

Киритилди: 13:23, 25.04.2026.
Ўқилди: 493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик