Кириш Регистрация

«Атлетико» АПЛдан бразилиялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Вулверхэмптон» ярим ҳимоячиси Жоао Гомес фаолиятини Испания чемпионатининг топ-клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Talksport журналистлари хабар бермоқда.

Манбага маълум бўлишича, бразилиялик футболчини Мадриднинг «Атлетико» клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Эҳтимолий келишув суммаси тахминан 46 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. «Матрасчилар» Гомесни Диего Симеоне қўл остидаги жамоанинг марказий чизиғидаги асосий фигуралардан бири сифатида кўришмоқда.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 25 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячи 31 та учрашувда майдонга тушди. Гомес битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Жоао тўққиз бор сариқ карточка билан жазоланган.

Киритилди: 13:53, 25.04.2026.
Ўқилди: 613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик