Кириш Регистрация

Олисе Мессининг тарихий рекордини янгилашга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

«Бавария»нинг франциялик вингери Майкл Олисе «Барселона» собиқ ҳужумчиси Лионель Мессининг чемпионатдаги голли узатмалар бўйича рекордини янгилаши мумкин. Бугун, 25 апрель куни Бундеслиганинг 31-тури доирасида мюнхенликлар «Майнц» билан куч синашади.

2019/2020 йилги мавсумда Месси «Барселона» таркибида Ла Лиганинг 33 та ўйинида 21 та голли узатмани амалга оширган эди. Жорий мавсумда эса Олисе ҳисобида «Бавария» сафида Бундеслиганинг 27 та учрашувида 18 та голли пас мавжуд. Шундай қилиб, рекордни такрорлаш учун франциялик футболчига қолган тўртта турда учта ассист керак бўлади.

Мавсумнинг сўнгги учта турида «Бавария» ўз майдонида «Хайденхайм»ни қабул қилади, сафарда «Вольфсбург» билан ўйнайди, шунингдек, ўз уйида «Кёльн»га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 14:25, 25.04.2026.
Ўқилди: 946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик