Кириш Регистрация

«Реал» ушбу кўрсаткич бўйича 2004 йилдан бери энг ёмон серияни қайд этди

Баҳо:
+ | -

«Реал» Ла Лигадаги сўнгги ўнта учрашувининг ҳар бирида камида биттадан гол ўтказиб юборди (жами 13 та гол). Бу жамоанинг бир мавсум доирасида “қуруқ” ўйинсиз қолган энг ёмон серияси бўлиб, бундай ҳолат охирги марта 2004 йил май ойида кузатилган эди.

Ўшанда жамоа бош мураббийи Карлуш Кейруш бўлган ва ўша серия 20 та ўйинга чўзилган, “қаймоқранглилар” ўша баҳсларда 36 та гол ўтказиб юборган.

Ҳозирда «Реал» 33 турдан кейин 74 очко билан Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам «Барселона»дан фарқ саккиз очкони ташкил қилади, аммо каталонияликларда яна битта захира ўйини мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги турда «Реал» «Бетис» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юборган эди.

Манба: ua-football.com
Киритилди: 16:00, 25.04.2026.
Ўқилди: 1125 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик