Кириш Регистрация
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино 3-2 Монца
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано 0-3 Эльче
24/10 18:00 Кальяри 0-2 Болонья
24/10 18:00 Комо 2-0 Сассуоло
24/10 18:00 Насаф 2-1 Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал 2-0 Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити 0-1 Фулхэм
24/10 19:15 Расинг 2-1 Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте

«Бундай вазиятда шунчаки уялган бўлардим» — Италия Эроннинг ўрнига ЖЧ-2026 га бориш таклифини кескин рад этди

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси Жаҳон чемпионатини кетма-кет учинчи бор ўтказиб юборадиган бўлди. Плей-офф босқичида Босния ва Герсеговинага имкониятни бой берган “аззурри” турнирдан қуруқ қолган бўлса-да, АҚШ томонидан кутилмаган ташаббус илгари сурилди.

АҚШнинг махсус вакили Паоло Замполли FIFA’га Эронни турнирдан четлатиб, унинг ўрнига Италияни қўшиш таклифи билан чиқди. Замполлининг сўзларига кўра, тўрт карра жаҳон чемпиони бўлган Италия ўз нуфузи билан ушбу мусобақага лойиқ ва бу таклиф Дональд Трамп ҳамда Италия бош вазири Жоржа Мелони ўртасидаги совуқлашган муносабатларни тиклашга хизмат қилиши мумкин. Трамп аввалроқ Мелонини Эрон масаласида Рим папасини ҳимоя қилгани учун “қўрқоқ” деб атаган ва улар ўртасида сиёсий низо келиб чиққан эди.

Бироқ Италия ҳукумати ва спорт мутасаддилари ушбу кутилмаган “совға”ни кескин рад этишди. Спорт вазири Андреа Абоди йўлланма фақат майдонда ҳал қилиниши кераклигини ва бундай алмаштиришнинг фойдаси йўқлигини айтди. МОҚ президенти Лучиано Буонфилё эса бундай йўл билан ЖЧга боришни ўзи учун ҳақорат деб билишини таъкидлади. Иқтисодиёт вазири Жанкарло Жоржетти эса бундай вазиятда шунчаки “уялган бўлардим” дея қисқа хулоса қилди.

Ўз навбатида, FIFA раҳбари Жанни Инфантино ҳам Эроннинг иштироки аниқ эканини ва спорт сиёсатдан ташқарида қолиши шартлигини билдирди. У эронлик футболчилар ўз халқи учун майдонга тушишга ҳақли эканини ва турнирга келишини қайд этди. Эрон ҳукумати вакили Фотима Можежерани ҳам терма жамоа турнирга тўлиқ тайёрлигини ва 10 июнгача Аризонадаги йиғинга етиб боришини маълум қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:12, 25.04.2026.
Ўқилди: 1678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик