Кириш Регистрация

«Реал»ни мағлуб этган «Мальорка» устози Ла Лигада тенгсиз деб топилди

Баҳо:
+ | -

«Мальорка» бош мураббийи Мартин Демикелис Испания чемпионатининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи бўлди. Бу ҳақда Ла Лига расмий сайти хабар бермоқда.

Ортда қолган ой давомида «Мальорка» бирор марта мағлубиятга учрамади. Демикелис шогирдлари 3 та ўйинда 2 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этишди. Жумладан, жамоа Мадриднинг «Реал» клубини (2:1) ва «Райо Вальекано»ни (3:0) мағлубиятга учратган бўлса, «Валенсия» билан баҳсда (1:1) муроса йўлини танлади.

Сўровнома якунига кўра, Демикелис «Реал Овьедо» устози Альмада ҳамда «Барселона» бош мураббийи Ханси Фликни ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Таъкидлаш жоизки, овоз бериш жараёнида 25 апрель куни бўлиб ўтган «Алавес»га қарши баҳс инобатга олинмаган.

Маълумот учун, Мартин Демикелис «Мальорка»ни март ойи бошида қабул қилиб олган ва мавсум якунига қадар шартнома имзолаган эди. Ушбу муваффақиятли сериядан сўнг жамоа 35 очко билан турнир жадвалида 15-ўринга кўтарилиб олди. Аргентиналик мутахассис илгари «Монтеррей», «Ривер Плейт» ҳамда Мюнхеннинг «Бавария» клуби ёшлар ва ўринбосарлар жамоаларида фаолият юритган.

Киритилди: 19:07, 25.04.2026.
Ўқилди: 838 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик