Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн голли сериясини давом эттирмоқда.
Тажрибали форвард Бундеслиганинг 31-туридан ўрин олган «Майнц»га қарши баҳсда (4:3) ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Кейн мюнхенликлар сафида кетма-кет еттита учрашувда майдонни голсиз тарк этмаяпти. Жорий мавсумда инглиз ҳужумчиси «Бавария» либосида барча турнирлар доирасида 46 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 54 та гол ёздириб қўйди.













