Кириш Регистрация

«Бавария»нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Венсан Компани қўл остида мағлубият нималигини билмай келмоқда. Бундеслиганинг 31-турида «Майнц» устидан қозонилган иродали ғалаба (4:3) мюнхенликларнинг муваффақиятли сериясини давом эттирди.

Эътиборли жиҳати, мюнхенликлар «Майнц» билан баҳснинг биринчи бўлимидан сўнг 0:3 ҳисобида имкониятни бой бераётиб, якунда ғалабани илиб кетишди. Жамоа сўнгги бор шу йилнинг 24 январида «Аугсбург»га (1:2) имкониятни бой берган эди. Ўшандан бери ўтган уч ой давомида «Бавария» барча турнирларда 17 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди.

Жамоани олдинда мавсумнинг энг муҳим баҳсларидан бири кутмоқда. Мюнхенликлар 28 апрель куни Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида «ПСЖ» меҳмони бўлишади.

Киритилди: 21:49, 25.04.2026.
Ўқилди: 791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик