Кириш Регистрация
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна 2-0 Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи 1-2 Комо
30/08 22:30 Депортиво 3-1 Валенсия
30/08 23:45 Кальяри 0-1 Интер
30/08 23:45 Лацио 1-0 Женоа
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ: «Бавария» ва «Барселона» ярим финалнинг илк баҳсида дуранг қайд этди

Баҳо:
+ | -

Аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигасининг ярим финал босқичидан ўрин олган «Бавария» ҳамда «Барселона» жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув якунланди. Мюнхендаги «Арена Мюнхен» стадионида кечган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ниҳояланди.

Ўйинда ҳисоб тезкорлик билан очилди: 8-дақиқада каталонияликлар ҳужумчиси Эва Пайор меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Мюнхенликлар иккинчи бўлимда мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди — 69-дақиқада Франциска Кетт гол муаллифига айланди. Эътиборли жиҳати, гол урган Кетт 80-дақиқада қўполлиги учун майдондан четлатилди.

Мазкур жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 3 май, якшанба куни Барселонадаги «Spotify Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, чорак финалда «Барселона» Мадриднинг «Реал» клубини икки ўйин натижасига кўра 12:2 ҳисобида тор-мор этган, «Бавария» эса «Манчестер Юнайтед»дан (5:3) устун келган эди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:23, 25.04.2026.
Ўқилди: 1106 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик