Кириш Регистрация

Касильяс: «Арбелоанинг «Реал»да кўтарилиши сабабини ҳамма билади»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби собиқ дарвозабони Икер Касильяс «қироллик клуби»нинг амалдаги устози Альваро Арбелоанинг фаолияти ҳақида фикр билдирди.

«Арбелоа ёшлар жамоасидан асосий жамоага кўтарилди. У «Реал» тарихида бу йўлни энг тез босиб ўтган ва энг кўп қўллаб-қувватланган мутахассисдир. Бунинг тушунтириш қийин бўлган сабаблари бор ва уларни очиқ айтиш ўринсиз. Бироқ кийиниш хонасидагиларнинг барчаси бу нима учун бундай эканини яхши тушунишади», — дея собиқ посбоннинг сўзларини келтиради Sport.es.

Эслатиб ўтамиз, Арбелоа жорий йилнинг қишида «Реал Мадрид» бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди. Испаниялик мутахассис қўл остида жамоа Чемпионлар лигасининг чорак финалида мусобақани тарк этди, Ла Лига турнир жадвалида эса иккинчи поғонада бормоқда.

Киритилди: 11:21, 26.04.2026.
Ўқилди: 1697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик