Кириш Регистрация

«Дунёнинг энг яхшиси»: «Майнц» футболчиси «Бавария» юлдузининг маҳоратига юқори баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Майнц» ярим ҳимоячиси Надим Амири «Бавария» вингери Майкл Олисенинг ўйинидан ҳайратда қолганини яширмади. «Карнавалчилар» амалдаги чемпионларни тўхтатиб қолишига бир бахя қолганди — танаффусгача таблода 3:0 ҳисоби порлаб турган эди.

Бироқ иккинчи бўлимда мюнхенликлар ўйинни тубдан ўзгартириб юборишди ва рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритишди. Муваффақиятсиз ўтган биринчи бўлимдан сўнг захирадан майдонга тушган Олисе меҳмонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

«Мен учун Олисе — айни дамда дунёнинг энг яхши футболчиси. У шунчаки ўйин тақдирини ҳал қилмоқда», — деди журналистлар билан суҳбатда Амири.

Сешанба куни Парижда «Бавария» ва «ПСЖ» ўртасидаги ярим финал тўқнашувининг илк учрашуви бўлиб ўтади. Бундеслигада эса Венсан Компани шогирдлари 31 турдан сўнг 84 очко жамғариб улгуришди.

Киритилди: 11:24, 26.04.2026.
Ўқилди: 553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик