Кириш Регистрация

Рюэрсон АПЛ гранди нишонига айланди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби латерали Юлиан Рюэрсонда Англия Премьер-лигасига ўтиш варианти пайдо бўлди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.

Журналистнинг маълумотларига кўра, «қизил иблислар» раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида «асаларилар»га расмий таклиф билан чиқишга тайёрланмоқда. Эҳтимолий келишув суммаси 35–40 миллион еврога баҳоланмоқда. Агар футболчи «Олд Траффорд»га кўчиб ўтса, унинг маоши камида икки бараварга ошади. Ҳозирда у йилига 5 миллион евро маош олмоқда.

Жорий мавсумда Рюэрсон 38 та учрашувда майдонга тушди. Ҳимоячи ўз ҳисобига 15 та голли узатмани ёздириб қўйган. Унинг «Боруссия» билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 12:41, 26.04.2026.
Ўқилди: 659 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик