Кириш Регистрация

Хави Симонс тиззасидан жиддий жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби АПЛ доирасида «Вулверхэмптон»га қарши кечган ўйинда (1:0) Хави Симонс тиззасидан жароҳат олганини маълум қилди.

22 ёшли ярим ҳимоячи рақиб ҳимоячиси Уго Буэно билан тўқнашувдан сўнг ноқулай тарзда йиқилди. Футболчини майдондан замбилда олиб чиқиб кетишди.

«Хавининг тиззасида муаммо бор. Яқин кунларда, душанба ёки сешанба куни тиббий кўрик ўтказамиз. Тизза жароҳатлари мушакдаги жароҳатлардан фарқ қилади. У оғриқни ҳис қилди. Мен у билан икки-уч дақиқа олдин гаплашдим — ҳозир у ўзини жароҳат олган пайтдагидан кўра яхшироқ ҳис қилмоқда», — деди Де Дзерби.

Киритилди: 13:50, 26.04.2026.
Ўқилди: 725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик