УЕФА президенти Мишель Платини ўз номзодини ФИФА президентилиги учун кўрсатиши мумкинлиги ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда L'Equipe нашри дарак беради.
"Бу саволга жавобни тарозининг икки палласига солиб ўйлаб кўряпман. Овоз бериш учун номзодимни қўйишдан аввал ФИФАда ишлашни хоҳлайманми-йўқми, аввало ўзим шуни аниқлаб олишим керак.
ФИФА ва УЕФА - турлича ташкилотлар. Бу менинг тақдирим эканига ўзимни ишонтира олишим лозим", деди Платини.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА президентлиги учун навбатдаги сайловлар 2015 йил бўлиб ўтади.