Кириш Регистрация

Камавинга «Реал»ни тарк этишни истамаяпти

Баҳо:
+ | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинга Мадрид клубини тарк этиш ниятида эмас ва асосий таркиб учун курашни давом эттирмоқчи.

«Камавинга “Реал”дан кетишни режалаштирмаяпти. У клубдаги вазиятини ўзгартиришни хоҳламоқда», — деб ёзади Marca нашри.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания ОАВларида «Реал» раҳбарияти Эдуарду Камавинганинг ўйинларидан, айниқса Чемпионлар лигаси чорак финали жавоб учрашувида «Бавария»га қарши баҳсдан норози экани ва уни ёзда сотиш вариантини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Бавария»га қарши ўйинда Камавинга 62-дақиқада захирадан майдонга тушган. Франциялик футболчи 78 ва 86-дақиқаларда сариқ карточка олиб, майдондан четлатилган. Шундан сўнг 10 киши бўлиб қолган «Реал» икки гол ўтказиб юборган ва 3:4 ҳисобида мағлуб бўлган.

Манба: sports.kz
Киритилди: 20:20, 26.04.2026.
Ўқилди: 1055 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик