Кириш Регистрация

Гвардиола Холанднинг сермаҳсуллиги қайтгани сабабини очиқлади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола Эрлинг Холанднинг сермаҳсуллиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ҳужумчи Премьер-лиганинг охирги икки турида "Арсенал" (2:1) ва "Бёрнли" (1:0) дарвозасини ишғол қилди — ҳар икки гол жамоасига ғалаба келтирди. Бундан аввалроқ норвегиялик футболчи Англия Кубоги доирасида "Ливерпуль"га қарши баҳсда (4:0) хет-трик қайд этган эди.

"Мармуш Африка кубогига кетган пайтда Холанд тўхтовсиз ҳар уч кунда ўйнашига тўғри келди — бунинг оқибатида унинг ўйин ритмига путур етди. Энди эса Эрлинг тўлақонли тикланиш имконига эга ва биз нимани кўряпмиз? У яна "учмоқда", голлар уриб, голли узатмаларни амалга оширмоқда!" — дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда City Report.

Шанба куни Англия Кубоги ярим финали доирасидаги "Саутгемптон"га (2:1) қарши ўйинда Холанд 71-дақиқада захирадан майдонга тушди, бироқ бу сафар гол ура олмади.

Киритилди: 09:33, 27.04.2026.
Ўқилди: 811 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик