Кириш Регистрация

Эндрик «Реал»дан бутунлай кетиши мумкинлигига шама қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клубидан «Лион»га ижарага берилган ҳужумчи Эндрик ўз келажаги борасида бир қарорга келмаган. 19 ёшли футболчи январь ойида «тўқувчилар» сафига қўшилган эди — ижара шартномаси мавсум якунига қадар мўлжалланган.

Дастлаб бразилиялик футболчи Мадридга қайтишини ва яна «қаймоқранглилар» таркибидан жой олишга ҳаракат қилишини аниқ айтган эди, бироқ эндиликда унинг фикрлари аввалгидек қатъий эмас.

«Агар «Реал»га қайтиш керак бўлса — жон деб қайтаман. Агар бошқа бирор жойга йўл олишга тўғри келса — демак шундай бўлади», — дея ҳужумчининг сўзларини келтирмоқда Madrid Universal.

Интервью давомида Эндрик француз тилини фаол ўрганаётганини ҳам таъкидлаб ўтди. «Лион» сафидаги 18 та учрашувда ёш иқтидор эгаси 7 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйишга улгурди.

Киритилди: 09:38, 27.04.2026.
Ўқилди: 2032 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик